Жамият
Тошкентда қалбаки доллар берган ҳолда ўзганининг хонадонини нотариал тартибда ўз номига расмийлаштириб олган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 5 август куни фуқаро Ҳ.Т. ҳамда Аброр исмли шахс фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган Тошкент шаҳри «Марказ-5» мавзесида жойлашган хонадонни 40 минг АҚШ долларига сотиб олишини ваъда қилган. Улар 4 боғлам 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни (39,6 минг доллари қалбаки 400 доллари ҳақиқий) берган ҳолда хонадонни нотариал тартибда ўзининг номига расмийлаштириб олган.
Шу куни Ҳ.Т. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жиноий шериги Аброр билан бирга Ж.Р.га берилган пуллар ва хонадон ҳужжатларини эгаллаш мақсадида унинг хонадонига ғайриқонуний равишда тўппонча билан қуролланган ҳолда бостириб кирган. Улар Ж.Р.ни уриб, қўрқитиб, бўғган ҳолда берилган қалбаки пулларни ва уй ҳужжатларини беришни талаб қилиб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан номаълум шахс Аброрга нисбатан Жиноят кодекснинг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми «в» банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 3-қисми «а» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Суриштирув ишлари давомида 2021 йилнинг 17 ноябрь куни ИИВ ЖҚББ, ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида Аброр исмли шахс Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро Х.А. экани аниқланган. У Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган «Ғишткўприк» божхона постида қўлга олинган ва ИИВ ВСЪҲга жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан олиб борилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ