Жамият
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун «Очиқ буджет» порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилди.
Тақвимга кўра, январь ойида 2024−2025-ўқув йили учун «Менинг мактабим» лойиҳаси бўлиб ўтади. Овоз бериш 13−17 январь кунлари ўтказилади.
Лойиҳанинг 2025−2026-ўқув йили учун мавсуми октабр ойига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1−10-октабрда, овоз бериш эса 21−30-октабр кунлари бўлади.
«Ташаббусли буджет»нинг биринчи мавсумига 1 февраль куни старт берилади. Овоз бериш жараёни 11 мартдан 20 мартгача давом этади, ғолиблари 21 март куни — Наврўз байрамида эълон қилинади.
Иккинчи мавсум эса 15 июлда бошланади. Ғолиб лойиҳалар 1-cентабр куни — Мустақиллик байрамида маълум бўлади.
«Менинг боғчам» лойиҳаси эса 1−10 июнь кунлари ўтказилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Газета.уз»га маълум қилишича, «Менинг йўлим» лойиҳаси «Ташаббусли буджет»нинг биринчи мавсумига қўшиб ўтказилади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77360
Жамият
56496
Жамият
55697
Жамият
50747
Жамият
//
Изоҳ йўқ