Маданият
Президентнинг «Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
2025 йил 1-центабрдан бошлаб ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун тасдиқланган квоталар ҳамда ўсимлик дунёси обектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар электрон аукцион орқали берилиши кутилмоқда.
Ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025 йил 1-центабрдан 2028 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилиниши кутилмоқда.
Бунда мораторий фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этилмайди.
Шу билан бирга, овчиларга муқобил машғулот сифатида ҳудудларда ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган махсус полигонларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
Шаҳарлардаги табиий сув ҳавзалари ихтиофаунасининг популяциясини қайта тиклаш мақсадида республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойларда 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 тоннадан кам бўлмаган чавоқлантириш ишлари амалга оширилади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ