Вашингтонда Ҳусайн Бойқаронинг нодир миниатюраси топилди

Сақлаш
09:21 / 09.01.2025 13 0

Вашингтон шаҳридаги Осиё санъати Миллий музейида султон Ҳусайн Бойқаронинг сурати акс этган яна бир миниатюра аниқланди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабар берди. Миниатюра шартли равишда «Ҳусайн Бойқаронинг тож кийиш маросими» деб номланиб, у 1469 йилда рассом Мансур Мусаввир томонидан чизилгани тахмин қилинмоқда.

 

Вашингтон шаҳридаги Осиё санъати Миллий музейида султон Ҳусайн Бойқаронинг сурати акс этган яна бир миниатюра аниқланди. Миниатюра шартли равишда «Ҳусайн Бойқаронинг тож кийиш маросими» деб номланиб, у 1469 йилда рассом Мансур Мусаввир томонидан чизилгани тахмин қилинмоқда.

 

Ҳусайн Бойқаронинг ҳукмдорлик даврида илм-фан, адабиёт, мусиқа ва тасвирий санъатнинг ривожи алоҳида аҳамият касб этган. Унинг даврида Мирак Наққош, Камолиддин Беҳзод каби машҳур мусаввирлар етишиб чиққан. Ҳусайн Бойқаро шахсига нисбатан ҳурмат туфайли унинг суратлари ва портретлари кўплаб асарларда акс эттирилган.

 

Мазкур миниатюра ҳукмдорга тож кийдириш жараёнини тасвирлайди. Унда Султон Ҳусайн Бойқаронинг ёшлигидаги қиёфаси, сарой аёнлари, шоир ва алломалар, жумладан, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳам чизилган. Ҳусайн Бойқаронинг маданият ҳомийси сифатидаги ролини таъкидловчи ушбу асар ўз даврининг барча расм-русумларига мувофиқ ишланган.

 

Миниатюрада ҳукмдор шоҳсупада ўтирган ҳолда кўрсатилган бўлиб, унинг чап томонида шаҳзода Бадиуззамон Мирзо, ўнг томонида эса Абдураҳмон Жомий акс эттирилган. Ҳукмдорга яқинда турган қора яктакли ва оқ саллали шахс Навоий бўлиши мумкин. Унинг ушбу ғалаба муносабати билан Самарқанддан Ҳиротга боргани ва «Ҳилолия» қасидасини ёзгани маълум.

 

Ҳозирги кунда Ҳусайн Бойқаронинг турли ҳолатларини акс эттирган ўндан ортиқ миниатюралар дунёнинг турли музейларида сақланяпти.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//