Магистратура мутахассисликлари бўйича Президент стипендияси ғолиблари тасдиқланди

Сақлаш
16:48 / 08.01.2025 15 0

2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасалари магистратура босқичининг 20 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси танлови ғолиби бўлди.

 

Ғолиблар номи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ҳайъат қарори билан тасдиқланган.

 

Шунингдек, танловда иштирок этиб, совриндор бўлмаган талабалар ҳам тегишли ОТМ раҳбари (ректор/директор) томонидан рағбатлантирилади.

 

Бунда уларнинг етиб келган босқичи инобатга олинади. Жумладан, Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, танловнинг суҳбат босқичига тавсия этилган аммо совриндор бўла олмаган талабгорларга базавий стипендия миқдорининг 5 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи берилади.

 

Танловнинг суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабгорлар эса базавий стипендия миқдорининг 3 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.

 

Маълумот учун, жорий ўқув йилида магистратура мутахассислиги бўйича жами 124 нафар талабгор номзодларнинг ҳужжатлари тақдим этилиб, 20 та йўналишда танловнинг сўнгги — суҳбат босқичига тавсия этилган 57 нафар талабгор билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат натижаси Махсус танлов комиссияси томонидан яширин овоз бериш йўли билан ғолиблар тавсия этилди.

 

Президент давлат стипендияси ғолиблари рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//