Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.
2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб эса бундай сертификатга эга бўлган боғча директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан ташкилот директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади.
Бунда ташкилот директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган кадрлар орасидан танлаб олинади.
Мазкур амалиётдан кўзланган мақсад – давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига юқори малакали, замонавий бошқарув кўникмаларига эга бўлган кадрларни тайинлаш тизимини жорий этиш.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ