IQ даражаси бўйича дунё рейтинги янгиланди

Сақлаш
17:09 / 07.01.2025 18 0

Мамлакатларнинг ақлий даражасини аниқлаш бўйича халқаро IQ рейтинги тузилди. Уни тузишда 127 та давлатдан танлаб олинган 1,393,066 кишининг маълумотлари асос сифатида олинган бўлиб, харитада кулранг рангда кўрсатилган мамлакатлар маълумотлар етарли бўлмагани учун рўйхатга киритилмаган.

 

 

Баҳолашга кўра, Шарқий Осиёнинг ўртача IQ даражаси юқорироқ. Европа, Ғарбий Осиё, Океания, Шимолий Америка ва Шимолий Африкада эса ўртачага яқин. Марказий ва Жанубий Африка, шунингдек, Лотин Америкасида эса ўртачадан паст кўрсаткичда.

 

Рейтингда Хитой 107,43 балл билан 1-ўринни банд қилган. 2-ўрин эса Эронга насиб қилган – 106.63 балл. Бундан ташқари, кучли бешликдан Жанубий Корея (106,57 балл), Япония (106,54 балл) ҳамда Сингапур (105,25 балл) жой олган.

 

96,98 балл олган Ўзбекистон эса 69-ўринда кўрсатилган.

 

Қайд этилишича, тест синовида Ўзбекистондан 8986 киши иштирок этган. Ўтган йили бу кўрсаткич 94,81 баллга тенг эди, бу йил 2,17 баллга ошган.

 

Маълумот учун, Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон 66-ўринда (97,27), Қирғизистон 84-ўринда (95,0), Тожикистон 96-ўринда (93,75), Туркманистон ҳақида бўлса маълумот йўқ.

 

Таъкидланишича, мамлакатдаги ўртача IQ миқдорига қуйидагилар таъсир қилади:

 

▪️ Юқумли касалликлар: 2010 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, юқумли касалликлар даражаси юқори бўлган мамлакатларда одатда IQ миқдори паст бўлган аҳоли яшайди. Ушбу касалликлар когнитив ривожланишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Африка юқумли касалликлардан энг кўп зарар кўрган қитъадир.

 

▪️ Овқатланиш одатлари: 2025 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, яхши овқатланиш одатига эга бўлган болалар бошқа болаларга қараганда юқори IQ миқдорига эга.

 

▪️ Intelлектуал фаолият: 2022 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, мунтазам равишда шахмат ўйнаш болаларнинг IQ даражасини ошириши мумкин. 1962 йилдаги яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, икки тилда сўзлашадиган болалар фақат бир тилда гапирадиган болаларга қараганда IQ тестида юқори балл олган.

 

▪️ Генетика: 2013 йилда мингдан ортиқ эгизаклар иштирокида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, IQ 50-80 фоиз генетика билан белгиланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//