Жаҳон
Канаданинг Arton Capital консалтинг фирмаси Пасспорт Индех рейтингини тузиб чиқди. Унга жами 199 та давлат киритилган бўлиб, энг юқори ўринни Бирлашган Араб Амирлиги, энг паст ўринни эса Сурия паспортлари эгаллаган.
Ўзбекистон 2023 йилги рўйхат билан солиштирилганда(71-ўрин), 2024 йилда 3 поғонага кўтарилган (68-ўрин).
Бироқ 2025 йилда 1 поғонага пасайиш кузатилган. Ҳозирда Ўзбекистон паспорти 69-ўринни банд қилган. Рейтинг ҳисобида ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари 32 та давлатга визасиз саёҳат қилиши мумкин. Шунингдек, 46 та давлатга борган кейин ва 120 та давлатга боришдан олдин виза олиши керак бўлади.
Марказий Осиёда бу бўйича энг яхши кўрсатгич Қозоғистонга тегишли (53-ўрин). Ўзбекистон рейтингда Қирғизистон билан тенг кўрсатгичда турибди. Тожикистон 73-ўринда, Туркманистон эса ундан 4 поғона пастда (77-ўрин).
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ