Аёллар ўртасида эркакларга хос фаолият турлари оммалашмоқда

Сақлаш
12:23 / 07.01.2025 17 0

Фаолият турлари бўйича аёлларнинг ўзини-ўзи банд қилиши таҳлил қилинди.

 

Унга кўра, қуйидаги фаолият турлари аёллар орасида кундан-кунга оммалашиб бормоқда:

▪️ мебель таъмирлаш;

▪️ электр монтаж ишлари;

▪️ металл буюмларини таъмирлаш;

▪️ темирчилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш;

▪️ пойабзал ва галантерея буюмларини таъмирлаш;

▪️ лойдан тандир тайёрлаш;

▪️ кулолчилик;

▪️ тери хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш;

▪️ киберспорт.

 

Соҳа кесимида таҳлил қилинганда, ўзини-ўзи банд қилган аёлларнинг 45 фоизи маиший хизмат кўрсатишда, 19 фоизи қишлоқ хўжалигида, 14 фоизи ижтимоий йўналишда, 10 фоизи халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришда, 9 фоизи саноат йўналишида, 3 фоизи ахборот-коммуникация йўналишида ва бошқа соҳаларда ишлаётгани аниқланган.

 

Мақолада ёзилишича, ўтган 2024 йилда аёлларнинг фаоллиги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, маиший хизматлар, ахборот-коммуникация соҳасида сезиларли даражада ўсган.

 

Бундан ташқари, ўтган йили 202 минг нафардан ортиқ хотин-қиз енгил автотранспортларда йўловчи ташиш фаолияти бўйича ўзини-ўзи банд қилган.

 

Ёш бўйича таҳлил қилинганда эса ўзини-ўзи банд қилган аёлларнинг 30 ёшгача бўлганлари 19 фоизни, 30–55 ёшгача бўлганлари 78 фоизни, 55-65 ёшгача бўлганлари эса 3 фоизни ташкил этгани маълум бўлди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//