Спорт
Жаҳон шахмат федерацияси(FIDE) декабрь ойи якунига етгач ўз рейтингини янгилади. Жаҳоннинг 100 нафар энг кучли гроссмейстерлари ўрин олган киритилган жадвалдан 5 нафар ўзбекистонлик шахматчи ҳам жой олган.
Жумладан, Нодирбек Абдусатторов мазкур рейтингда 2768 балл билан 6-ўрин банд қилган (у аввалги ойда ҳам шу ўринда эди). Рақамларга қаралса, Абдусатторовнинг баллари декабрь ойида 9 очкога камайган.
Жавоҳир Синдоров эса 2692 балл билан рўйхатнинг 37-ўринида қайд этилган. Таъкидлаш лозим, у ўтган ойда 9 ўринга юқорилаган (ноябрь ойида 46-ўринда эди).
ТОП-100 гроссмейстерлар рейтингида Рустам Қосимжонов 45-ўринни эгаллаган (2683 балл). 2670 рейтинг очкосига эга шахматчи Шамсиддин Воҳидов эса 52-ўриндан жой олган. Олдинги рўйхатда 62-ўрин турган Нодирбек Якуббоев бўлса бу ойда 67-ўринга тушиб кетган. Ҳозирда унинг умумий очкоси – 2659 балл.
Маълумот учун, 2004 йил 18 сентябрда таваллуд топган Нодирбек Абдусатторов 21 ёшга тўлгани сабабли ёш шахматчилар рейтингидан чиқарилди. Ҳозирда ёшлар рейтингида 3 нафар ёш шахматчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда. Булар — Жавоҳир Синдаров (3-ўрин), Муҳиддин Мадаминов (31-ўрин), Муҳаммадзоҳид Суяров (68-ўрин).
Аёллар рейтингида эса 1 нафар ўзбекистонлик (Афруза Ҳамдамова, 89-ўрин) кучли 100 таликка киритилган. Ёш қизлар рўйхатида эса 3 нафар ўзбек қизи бор. Булар — Афруза Ҳамдамова (9-ўрин), Умида Омонова (47-ўрин), Гулдона Каримова (62-ўрин).
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ