Президент меҳнат таътилига чиққанда унинг вазифасини ким бажаради?

Сақлаш
09:54 / 07.01.2025 17 0

Хабарингиз бор, кеча Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Охирги марта Ўзбекистон Республикаси Президенти 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, шу йилнинг 5 август санасида таътилдан қайтган эди.

 

Ундан олдинроқ эса давлат раҳбари 2024 йил 22 апрель санасида қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан. Таътил муддати эса 2024 йил 29 апрель санасида тугаган.

 

Хўш, Ўзбекистон Республикаси Президенти меҳнат таътилига чиққанда, унинг вазифасини ким бажариб туради?

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини бажаришни давлат органларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас. Мазкур нормага келиб чиқадики, Президент таътилда бўлган вақтида унинг ваколатлари ҳеч кимга топширилмайди. Президент ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларга эса таътил кирмайди.

 

Агар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатлар кузатилса, унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади. Бунда уч ой муддат ичида қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 112-модда.

 

Олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бир йилда умумий қанча меҳнат таътили олиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//