Жамият
Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва «U-Report» томонидан ўтказилган тадқиқотда болаларга нисбатан зўравонликнинг асосий омиллари бўйича Ўзбекистон ёшларининг фикри таҳлил қилинди.
Хулосага кўра, Ўзбекистон ёшлари болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун аввало ота-оналарнинг билимларини ошириш керак деб ҳисоблайди.
Ўтказилган сўровномада эркакларнинг 60,5 фоизи ва аёлларнинг 56,8 фоизи ота-оналарнинг бола тарбияси бўйича билимларини ошириш энг яхши чора эканини таъкидлаган.
Болалар зўравонлигига қарши курашишда иккинчи энг муҳим тадбир ота-оналарга психологик ёрдам кўрсатиш дея баҳоланган. Бу чорани аёллар (22,3 фоиз) эркакларга қараганда (12,4 фоиз) деярли икки баробар кўпроқ маъқуллаган.
Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, шунингдек, медиа тарғиботи каби бошқа чоралар эса иккала жинс вакиллари томонидан ҳам кам қўллаб-қувватланган.
Бундан ташқари, ўзбек ёшларининг аксарияти (85,5 фоиз) болаларга нисбатан жисмоний жазо қўллаш турли салбий оқибатларга олиб келишини билдирган.
Шунингдек, респондентларнинг 61,3 фоизи ота-оналар ўртасидаги жанжаллар ҳам болага салбий таъсир қилишини айтган.
Ажабланарлиси, сўровда қатнашган эркакларнинг 11,2 фоизи жисмоний жазо қўллаш тарбиялашга ижобий таъсир қилади деб ўйлашини маълум қилган. Аёлларнинг 6,8 фоизи эса болани жисмоний жазолаш чорасини қўллаб-қувватлаган.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ