Жамият
Эрта тонгдан қуюқ туман қоплагани сабаб Нукус, Урганч ва Фарғона аэропортларида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва учирилишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Хусусан, «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Санкт-Петербург – Урганч йўналиши бўйича HY-9638 рейси самолёти соат 06:04 да Бухородаги муқобил аэродромга қўнди. Тошкент – Урганч/Урганч – Тошкент йўналиши бўйича HY-51/52 рейслари ҳам кечиктирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Тошкентдан Урганчга соат 12:00 га, қайтиш рейси эса соат 14:15 га кўчирилди.
«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент — Нукус йўналиши бўйича HY-11 рейси ҳам Нукусдаги туман сабаб маҳаллий вақт билан соат 11:30 га қолдирилди.
Фарғона аэропортида эса самолётларни қабул қилишга чекловлар жорий қилинди. «Silk Avia» авиакомпаниясининг Тошкент — Фарғона йўналишидаги УС-401 рейси маҳаллий вақт билан соат 11:20 га кўчирилди. Аммо мазкур аэропорт самолётларни учиришда одатдаги режимда ишламоқда.
Маълумот учун, соат 11:26 га келиб Урганч аэропортида самолётларни қабул қилиш ва учишига қўйилган чекловлар тугатилди. Аэропорт одатдаги режимда ишламоқда. Шу ҳисобда:
▪️ «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент-Урганч йўналиши бўйича HY-51 рейси маҳаллий вақт билан соат 13:00 га;
▪️ «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент-Нукус йўналиши бўйича HY-11 рейси маҳаллий вақт билан соат 12:30 га;
▪️ «Silk Avia» авиакомпаниясининг Тошкент-Фарғона йўналиши бўйича US-401 рейси маҳаллий вақт билан соат 11:40 га кўчирилди.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ