Россияда ҳужжатларида камчилик бўлган ўзбекистонлик муҳожирларга ёрдам кўрсатилади

Сақлаш
10:51 / 06.01.2025 19 0

Россия Федерацияси Президенти «Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

 

Унга кўра, энди Россияда ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари 2025 йилнинг 30 апрель санасигача мамлакатни тарк этиши ёки ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши керак.

 

Мазкур талаб қонуний равишда қолишни истаган хорижликларга нисбатан қўлланилмайди.

 

Миграция агентлигининг ёзишича, агентлик 2025 йилнинг январь ойидан бошлаб Россияда ишлаб юрган, аммо ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча ўзбекистонликларга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу масала бўйича алоҳида гуруҳ фаолият олиб боради.

 

Агентлик ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари ҳақида қўшимча хабар берилишини маълум қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//