Жамият
2025 йил 1 февраль санасидан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларнинг ВИП, Бизнес тоифадаги чипта нархлари 25 фоизга, Эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тез юрар йўловчи поездлар «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга оширилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ чипта нархларининг кўтарилишини «темир йўл инфратузилмаси харажатлари, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш, темир йўл вокзаллари фаолиятини янгича замонавий талабларига мувофиқ олиб бориш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида» дея изоҳлайди.
Шу ҳисобда, «Афросиёб» электропоездларнинг 1 февралдан амал қиладиган чипта нархлари қуйидагича:
▪️ Тошкент — Бухоро
✔️ ВИП 994 000 сўм
✔️ Бизнес 751 000 сўм
✔️ Эконом 484 000 сўм
▪️ Тошкент — Қарши
✔️ ВИП 854 000 сўм
✔️ Бизнес 634 000 сўм
✔️ Эконом 406 000 сўм
▪️ Тошкент — Самарқанд
✔️ ВИП 619 000 сўм
✔️ Бизнес 450 000 сўм
✔️ Эконом 294 000 сўм.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ