Самолёт тезлигида мототцикл ҳайдаган йигит жавобгарликка тортилди

Сақлаш
15:38 / 04.01.2025 19 0

Тошкент кўчаларида мототциклини самолёт тезлигида (310 км/соат) ҳайдаган йигитга чора кўрилди.

 

У ижтимоий тармоқларда мазкур ҳаракатини оммага эълон қилган ва бошқарув жараёни тасвирланган видеоларни ўз саҳифаларига жойлаган. Фуқаро мазкур хатти-ҳаракати орқали ўзи ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйган ҳамда қоидабузарликни тарғиб қилган.

 

Якунда маълум бўлишича, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ушбу шахсга тушунтириш берган ва унинг ўзи ҳам узр сўраган:

 

«Қонунга хилоф иш тутилган. Бу нарсадан ёшлар, умуман, ким кўраётган бўлса, нотўғри талқин қилиб, бу нарсадан ўрнак олишини хоҳламаган бўлардик. Ҳаётига ва ўзгаларнинг ҳаётига хавф солади. Бошқа қайтарилмайди», дея йигит узр сўраган.

 

Хабарда ёзилишича, ҳозирда ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−3-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган(транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 км/соатдан ортиқ ошириб юбориши БҲМнинг 9 баравари ёки 3,37 млн сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//