Илон Маск смартфон тармоғида ҳам туб бурилиш қиладими?

Сақлаш
12:29 / 04.01.2025 21 0

Дунёнинг энг бой инсони Илон Маск ўзининг смартфонини ишлаб чиқариши мумкинми? Миллиардернинг таъкидлашича, ҳозирча Тесланинг бўлғуси дастурларида янги смартфон яратиш режаси йўқ, бироқ қачонки Apple ва Google ўз платформаларида цензурага қўл урса, Маск ана шу вақтдан бошлаб ўз маҳсулотини яратишни бошлайди.

 

«Агар бу компаниялар иловаларни цензура қилиш ёки салбий йўл билан «дарвоза» бўлиш каби ёмон ишларни бошласа, менимча, биз ўз телефонимизни чиқаришимиз мумкин», дейди у.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Маск бу йўналишда жадал давом этиши амримаҳол. У мазкур режадан воз кечиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки кўпгина таниқли компаниялар Андроид ва iOS платформалари билан рақобат қилишда енгилган. Масалан, Amazon 2014 йилда Fire Phone қурилмасини яратган эди, бироқ маҳсулот бир неча сабабларга кўра рақобатбардош бўла олмади.

 

Microsoft'нинг Windows Phone'ни эса илова ишлаб чиқувчилар томонидан қўллаб-қувватланмади. Оқибатда эса маҳсулотнинг бозори касод бўлди.

 

Шундай бўлсада, Маск бу борада Теслаънинг имкониятлари бошқаларникидан анча юқорилигини урғулаган.

 

Таъкидлаш лозим, Маскнинг ўз Теслафонини яратиши, ҳатто бу қурилманинг номи «Model Pi» бўлиши ҳақидаги миш-мишлар ҳозиргача дунё аҳолисини қизиқтириб келмоқда. Аммо миллиардернинг ўзи бу шунчаки чўпчак эканини тасдиқлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//