Таниқли хонанда Бахтиёр Султонов вафот этди

Сақлаш
11:23 / 04.01.2025 39 0

Эстрада хонандаси Бахтиёр Султонов бугун, 4 январь куни 60 ёшида оламдан ўтди.

 

«Эстрада хонандаси Бахтиёр Султонов вафоти муносабати билан «Ўзбекконсерт» давлат муассасаси жамоаси хонанданинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради», дея ҳамдардлик билдирди Ўзбекконсерт.

 

«Бугунги тонг жуда нохуш хабар олиб келди. Бир пайтлар «Бедана» қўшиғи билан машҳур бўлган хонанда, созанда, бастакор, энг муҳими яхши инсон Бахтиёр Султонов (1965-2025) вафот этибдилар. Ишонмай, дабдурустдан карахт бўлиб қолдим. Икки кун олдин 1 январь куни кечқурун Telegramдан янги йил табригини жўнатгандилар. Кеча кечқурун Кумушнинг янги хоразмча қўшиғини студияда айттириш учун устани яқинда чақирамиз деб режа қилиб турувдим. Бахтиёр ака билан анча ҳамкорлик қилганмиз, кўп суҳбатда бўлганмиз. Доим ҳаракатда эдилар, ниятлари кўп эди. Афсус, тақдирнинг айтгани бошқа экан...» дея ёзиб қолдирди шоир Бобур Бобомурод ҳам ўз Мета (Facebook) саҳифасида.

 

Маълумот учун, «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланган хонанда «Бедана» қўшиғи билан томошабинлар қалбидан жой олган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//