Жамият
1 январдан кучга кирган «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги янги қонунга кўра, алоҳида тоифадаги йўловчиларга темир йўл транспортида йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи белгиланди(қонунда айнан кимлар экани очиқ айтилмаган). Ушбу амалиёт Конституциянинг 19-моддасини таъминлаш мақсадида жорий этилган.
Шунингдек, қонунга янги нормалар ҳам қўшилди. Хусусан, темир йўл транспорти ташувчисининг йўқотишлари ва зарарларини қоплаш тўғрисида (30-модда) меъёрлар киритилди. Чунки, амалда йўловчиларни темир йўл транспортида ташишдан кўрилган зарарлар ташкилотга ортиқча юклатилган бўлиб, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилмаган эди.
Таъкидлаш лозим, қонун жорий йилда давлат томонидан тартибга солинадиган тарифларда йўловчиларни ташишдан вужудга келган зарарларни қоплаш учун Давлат бюджетидан қўшимча 1,7 триллион сўм харажатни талаб этади.
Бундан ташқари, бир-бирига номувофиқ ва ҳаволаки нормалар қайта кўриб чиқилди. Хусусан, «темир йўл транспорти» тушунчаси қайта кўриб чиқилди ва янги таҳрирда баён этилди. Бунда республиканинг темир йўл транспорти белгиланган мақсадлар бўйича умумий фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспортига ажратилди.
Маълумот учун, амалдаги «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонун давр талабига жавоб бермаслиги, ундаги кўплаб тушунчаларнинг маъноси бугунги кунда эскиргани сабабли янги қонун қабул қилинди.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ