Палов индекси: энг арзон ош Наманганда

Сақлаш
17:11 / 03.01.2025 16 0

2024 йил якунига кўра Ўзбекистонда паловнинг ўртача нархи 15,6 фоизга ошди. Бу ҳақда президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

 

2023 йилнинг декабридан 2024 йилнинг декабригача бир порция ошнинг ўртача нархи 24 978 сўмдан 28 885 сўмга кўтарилди.

 

Ҳудудлар кесимида бир порция палов нархининг энг юқори ўсиш динамикаси — 28,9 фоиз Андижон шаҳрида қайд этилган. Шу билан бирга, Сирдарёда нархлар атиги 2,1 фоизга ошган.

 

 

Бугунги кунда энг қиммат ошни Тошкент шаҳрида татиб кўриш мумкин, унинг ўртача нархи 35 744 сўм (йилига +20,5 фоиз). Нисбатан арзон ошни эса Намангандан топиш мумкин – у ерда паловнинг бир порцияси 22 201 сўм (+11 фоиз).

 

Маълумот учун, 2024 йил Ўзбекистонда расмий инфляция 9,8 фоизни ташкил этди. Ўтган йилда озиқ-овқат маҳсулотлари 2,4 фоизга қимматлашган. Эътиборли жиҳати, Сирдарёдан бошқа барча ҳудудларда палов нархининг ошиши расмий инфлациясидан юқори бўлган. Бу кўрсаткич Андижонда 3 баробар, Фарғона ва Тошкентда эса 2 баробардан баландроқ шаклланган.

 

Бир йилда картошка деярли 40 фоиз, сабзи 18,3 фоизга қимматлади. Газ тарифлари ўртача 2,3 баравар, электр энергиясиники эса қарийб 1,7 баравар, пропан нархи 30,9 фоизга, бензинники 5,9 фоизга ошди.

 

Статистика органига кўра, ўтган йил давомида суякли мол гўшти нархи 13,3 фоизга, қўй гўшти 14,6 фоизга қимматлашган бўлса, гуруч ва гуруч оқшоғи нархи 6,3 фоизга арзонлашган.

 

Ўз навбатида, пиёз нархи 2,2 фоизга, сабзи нархи 18,3 фоизга, кунгабоқар ёғи нархи 14,6 фоизга, пахта ёғининг баҳоси эса 15,3 фоизга кўтарилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//