Сиёсат
У етти йилдан буён ўрмон хўжалиги соҳасини бошқариб келаётган Низомиддин Бакиров ўрнини эгаллаган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Эркин Муҳиддинов 1976 йилда Андижон вилоятида туғилган. 1997 йилда Андижон иқтисод бошқарув институти (бакалавр), 2000 йилда Банк-молия академияси (магистратура), 2007 йилда эса Япониядаги Ривожланаётган иқтисодиётлар институти Олий мактабини тамомлаган.
Турли йилларда турли банкларда ишлаган, 2017 йил июнида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари бўлганди. 2023 йил январида унинг лавозими камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосарига ўзгарган, 2023 йил августида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига туширилган, 2024 йил майида Тошкент вилояти ҳокими лавозимига кўтарилган, бу ишда беш ой ишлагач, октябрь ойи ўрталарига келиб фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди.
2024 йил декабрида эса у вазирликнинг Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ