Жамият
Ижтимоий тармоқларда янги ўқув йилида таълим жараёнининг анъанавий (офлайн) тарзда бошланиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги изоҳ берди.
Қайд этилишича, айни кунларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларининг пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим жараёнини анъанавий (офлайн) тарзда ташкил этиш бўйича тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.
Ўрганишлар натижасига кўра тегишли маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш юзасидан якуний хулоса тасдиқлангандан сўнг, вазирлик сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали расмий тарзда эълон қилинади.
«Шу ўринда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларни пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини, уларнинг ота-оналари ҳам фарзандлари соғлиғига масъулият билан қарашлари ва, албатта, вакцинация жараёнига фаол иштирок этишларини сўраб қолади.
Эмлаш талабаларнинг яхши билим олишлари билан бир қаторда ўзлари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ҳам соғ-саломат бўлишини таъминлайди», дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ