Жамият
Бу 2018 йилдан бери кузатилган энг паст кўрсаткич.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати 2025 йилнинг биринчи суткасида 1641 нафа чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берди.
2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йил 1708 нафар, 2020 йил 1974 нафар, 2021 йил 1644 нафар, 2022 йил 2316 нафар, 2023 йил 2155 нафар, 2024 йил эса 1859 нафар чақалоқ туғилган.
2025 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг 845 нафари қиз, 796 нафари эса ўғил бола.
Энг кўп чақалоқ Фарғона вилоятида (244 нафар) туғилган.
Кейинги ўринларда:
Самарқанд вилояти — 186 нафар,
Қашқадарё вилояти — 181 нафар,
Сурхондарё вилояти — 172 нафар,
Тошкент вилояти — 150 нафар,
Тошкент шаҳри — 139 нафар,
Андижон вилояти — 90 нафар,
Жиззах вилояти — 87 нафар,
Бухоро вилояти — 86 нафар,
Хоразм вилояти — 83 нафар,
Қорақалпоғистон Р. — 71 нафар,
Наманган вилояти — 65 нафар,
Сирдарё вилояти — 45 нафар,
Навоий вилояти — 42 нафар.
Дунёга келган ушбу болалар орасида 23 эгизак (жами 47 нафар бола) бор, яъни 22 таси (44 нафар бола) икки ҳомилалик, 1 таси (3 нафар бола) эса уч ҳомилалик эгизакдир.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ