Жамият
“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (893-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди, жумладан:
Ўзбекистон Республикасида вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик органи тўғрисидаги низом;
Вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик белгилаш тартиби тўғрисидаги низом;
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш тартиби тўғрисидаги низом;
Болалар уйлари тўғрисидаги низом;
Меҳрибонлик уйлари тўғрисидаги низом;
Кичик ҳажмли болалар уйлари тўғрисидаги низом.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик тўловлар тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари 2025 йилдан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
2025 йил 1 февралдан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар масалалари бўйича васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар фаолияти тугатилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ