Жамият
Президент Янги Тошкент шаҳрида қурилаётган Ўзбекистон Миллий кутубхонасини бориб кўрди.
4 қаватли мажмуа ўз номига мос миллий дизайнда бўлади. Жами 30 минг квадрат метр майдонда бир пайтнинг ўзида 1 минг 420 нафар китобхонга сифатли хизмат кўрсатилади. Бу ерда кутубхона фондидаги адабиётларни муносиб сақлаш, саноқдан ўтказиш, хавфсизлигини таъминлаш ва стерилизация қилишга мўлжалланган махсус асбоб-ускуналар ўрнатилади. Шунингдек, мажмуа кўп функционал бўлади. Ташриф буюрувчилар учун 300 ўринли кафе, галерея, енгил спорт ўйинлари ва бошқа қулайликлар ташкил этилади.
- Мен аввал айтганимдек, бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт бўлса, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади. Билимли ёшлар боболаримизга муносиб кенг фикрли, миллий ғурурли, етук инсонлар бўлади. Шунинг учун янги шаҳримиз қурилишини маърифат масканларидан бошлаяпмиз. Булар юз йилга татигулик маънавият, маърифат, илм ўчоғи бўлиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Замонавий кутубхонада ходимлар ҳам шунга муносиб бўлиши, илғор ахборот технологиялари ва хизматларни яхши билиши кераклиги таъкидланди. Шу боис Ўзбекистон Миллий университети ва бошқа ўқув юртларида кутубхоначилар тайёрлаш сифатини ошириш вазифаси қўйилди. Мамлакатимизнинг 14 та шаҳрида кутубхона филиалларини ташкил этиб, ҳудудлардаги аҳолининг ҳам китоб ўқишига қулайлик яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ