Жамият
Ижтимоий тармоқларда тарқалган боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг оғзи беркитилган айиқ билан жанг қилаётгани акс этган видео жамоатчиликнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлди. Роликда спортчи йиртқични бир неча бор йиқитгани, бу пайтда айиқни бошқа бир киши жиловидан ушлаб тургани тасвирланган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги айни пайтда ҳолат ўрганилаётганини, ўрганиш натижаларига кўра батафсил маълумот берилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилишини билдирди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2025 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатга айиқларнинг барча тури киритилган. Яъни бошқа ҳайвонлар қатори айиқларни ҳам давлат ва мобил циркларида (шапитолар) сақлаш ҳамда улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.
Экология вазирлиги ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай шафқатсиз муносабатни қоралаб, бу каби ҳолатлар қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ