Маданият
“2023 йил 22 декабрда ўтказилган республика “Маънавият ва маърифат кенгаши”нинг кенгайтирилган йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 январдаги 14-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги “Маърифат маркази” Симпозиумлар саройида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ижодий-маърифий кечаси ташкил этилди. Унда таниқли давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчи-шоирлар, маданият ва санъат намояндалари, маҳалла фаоллари, олимлар, талаба ва ўқувчилар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Шу вақтга қадар ушбу топшириқлар асосида Ўзбекистон халқ артистлари Муножат Йўлчиева, Женисбек Пиязов, Абдуҳошим Исмоилов, Хайрулла Лутфуллаев, Ўзбекистон халқ ҳофизлари Бекназар Дўстмуродов, Оролмирзо Сафаров, Ўзбекистон халқ бахшилари Қаҳҳор Раҳимов, Бойқўчқор Аҳмедов, Очил Чоршанбиев каби ижодкорларнинг ҳам ижодий-маърифий кечалари ўтказиб келинган.
Эслатиб ўтамиз, ижодий-маърифий кеча Озодбек Назарбековнинг Маданият вазири бўлгандан кейин, узоқ 7 йиллик танаффусдан сўнг бераётган биринчи концерт дастури ҳисобланади.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ