Сиёсат
100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар ҳамроҳлари билан бирга Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди.
Хабарга кўра, ушбу эвакуация амалиёти икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган.
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличевнинг сўзларига кўра, эвакуация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади. Ушбу бемор фаластинликлар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади. Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда бўлиш даврида уларнинг оиласини барча эҳтиёжлар, жумладан, меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқа нарсалар билан таъминлайди.
Элчининг сўзларига кўра, Ўзбекистон Президенти 2024 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган Фаластин масаласига бағишланган фавқулодда араб-ислом саммити олдидан сўзлаган нутқида Фаластин ҳудудларида ҳарбий операцияларни тўхтатиш ва хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш муҳимлигини таъкидлаган. Шунингдек, давлат раҳбари жароҳатланган фаластинлик болалар ва аёлларни даволашда Тошкент уларни қабул қилиш учун тайёрлигини маълум қилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ