Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди

Сақлаш
10:25 / 27.12.2024 13 0

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев 58 ёшида вафот этди.

 

Маълумот учун, Авазбек Эргашев 1966 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институти(ҳозирги Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти)ни тамомлаган.

 

Эргашев меҳнат фаолиятини 1983 йилда Олтинкўл тумани «Оқтепа» ширкат хўжалиги аъзоси вазифасидан бошлаган.

 

Шундан сўнг у бир қатор давлат фуқаролик хизматида самарали фаолият юритган. 2020-2022 йилларда эса Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, 2020-2023 йилларда Ўзбекистон Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2015–2019 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳам бўлган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//