Жамият
Ўзбекистонликлар Янги йил байрамини яна қорсиз об-ҳаво билан кутиб олади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Маълум қилинишича, 30 декабрда республика ҳудуди бўйлаб баъзи жойларда ва 31 декабрга ўтар кечаси Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёғингарчилик кузатилади, лекин текислик ҳудудларда ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади. Фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, республика шимолидаги баъзи ҳудудларда ёғингарчилик қор кўринишида бўлиши кутилмоқда.
Республика ҳудудининг катта қисмида 31 декабрь кундуз куни ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди.
30—31 декабрь ва 1 январда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 12 даражагача илиқ бўлади. Шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.
Янги йил байрами кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво одатда қандай бўлади?
Иқлим маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ҳисобига Ўзбекистоннинг текислик ҳудудларида ва ҳатто тоғолди ҳудудларида қиш фаслидаги ёғингарчиликлар кўпинча ёмғир ёки ҳўл қор кўринишида ёғиши кузатилмоқда.
Сўнгги 10 йил ичида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида Янги йил байрамлари қорсиз ўтган. Ушбу асрда 2007 йилнинг биринчи куни энг қорли кун бўлган. 2007 йилнинг янги йил кечаси арафасида қор ёғиши бошланиб, 1 январда бутун кун давомида кузатилган.
Баъзида қор Янги йил байрамидан бир неча кун олдин ёғган ва Янги йил байрамигача қор қоплами сақланиб турган. Бу ҳолат 2011—2012 йилларда кузатилган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ