Қирғизистонда давлат тилида хизмат кўрсатмаган муассасалар жавобгарликка тортилиши мумкин

Сақлаш
16:12 / 26.12.2024 8 0

 

Қирғизистон давлат тили миллий комиссияси Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқди. Унга кўра, эндиликда давлат тили тўғрисидаги қонун талабларини бузган кафе, ресторанлар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, жисмоний шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлади. Бу ҳақда комиссия раиси Мелис Мураталиев маълум қилди.

 

Мураталиевнинг сўзларига кўра, комиссияга кўпинча давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, хусусан, ташқи реклама ва хизмат кўрсатиш соҳаларида талаблар бажарилмаслиги юзасидан шикоятлар келиб тушади.

 

«Ҳозирги Ҳуқуқбузарликлар кодексида давлат тили ҳақидаги қонунга риоя қилмаганлик учун жавобгарлик йўқ. Олдинги Маъмурий жавобгарлик кодексида ҳам йўқ эди.

 

Бу йил биз Ҳуқуқбузарликлар кодексига тегишли моддани киритишни таклиф қиламиз. Илгари ҳеч ким давлат тили қонунини бузгани учун жавобгарликка тортилмаган. Биз қонун лойиҳасини ишлаб чиқдик, унда ҳар қандай ташкилот, давлат ёки хусусий, шунингдек, хизмат кўрсатиш объектлари тил қонунини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилиши назарда тутилади. Ишончим комилки, бир-иккита жазодан кейин одамлар барчасини тўғрилашни бошлайди», деган Мураталиев.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//