Сиёсат
«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Ушбу қонун 2025 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Келаси йил учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари тасдиқланди.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2025 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди.
2025 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида этиб белгиланди.
Шунингдек, 2025 йил учун қуйидагилар тасдиқланди:
- мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;
- маҳсулотларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари;
- чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистонга кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари.
Қонун 2025 йил 1 январдан кучга киради.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ