Жамият
Европа тикланиш ва тараққиёт банки «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»га давлат кафолати остида 66,4 млн доллар миқдорида кредит ажратмоқда.
Ушбу маблағ Хоразм вилоятидаги Саримой ва Навоий вилоятидаги Мурунтов аҳоли пунктлари ўртасида 230 км узунликдаги 500 кВ электр узатиш линиясини қуришга йўналтирилади.
Лойиҳа энергия тизимидаги «тор жойлар»ни бартараф этишга ва электр таъминотидаги узилишларни, айниқса, юклама энг юқори бўлган даврлардаги узилишлар камаяди. Шунингдек, у банк кўмагида ишлаб чиқилган Ўзбекистон энергетикасини кам углеродли ривожлантириш стратегиясида кўзда тутилганидек, қайта тикланадиган энергия манбаларининг интеграциялашувига кўмаклашади.
Лойиҳа туфайли йилига иссиқхона газлари чиқиндилари 4143 тонна ва электр энергияси йўқотишлари 34 636 мВт⋅с га камайиши кутилмоқда.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77655
Жамият
56684
Жамият
55900
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ