Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашди.
Тадбирда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди.
.jpg)
Учрашувда 2024 йилдаги биргаликдаги ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва кўп томонлама ҳамкорликнинг келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифалари кўриб чиқилди.
Хусусан, минтақа ичида савдо ва кооперацияни, энг аввало, ўзаро савдодаги тўсиқларни янада бартараф этиш орқали кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик ҳамда умумий таҳдид ва хатарларга қарши курашда МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ