Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан ўзбек халқининг бағрикенглик кўмаги сифатида Афғонистон аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур озиқ-овқат ҳамда дори-дармон воситалари шаклидаги инсонпарварлик юки Афғонистон халқига етказилди.
.jpg)
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, 9 вагондан иборат «Саломатлик» тиббий-санитар ёрдами 2024 йил 25-30 декабрь кунлари Афғонистоннинг Балх вилоятига борган. Бу ерда бир гуруҳ аҳоли малакали Ўзбекистон шифокорлари томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилган.
«Мазкур инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматларининг учрашувида афғон халқини Ўзбекистон шифокорлари томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказишда кўмак кўрсатиш сўровига асосан амалга оширилмоқда», – дейилган ҳокимлик хабарида.
.jpg)
Инсонпарварлик ёрдами Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Транспорт ва Ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ мутасаддилари томонидан етказиб берилган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ