Жамият
Кеча, 24 декабрь куни «Халқлар дўстлиги» санъат саройида «Ўзбегим-2024» миллий тақдимотининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда йил давомида фаол ижод қилган ва мухлислари учун янги қўшиқлар тақдим этган бир гуруҳ ижодкорлар рағбатлантирилди.
Жумладан, маросимда қуйидаги ижодкорлар 11 та номинация бўйича тақдирланди:
▪️ «Миллат куйчиси» махсус номинацияси – Фаррух Зокиров ва Ғуломжон Ёқубов;
▪️ «Йилнинг энг фаол ижодкори» – Муҳаммадзиё;
▪️ «Йилнинг энг яхши эстрада гуруҳи» – «Беном» гуруҳи;
▪️ «Йилнинг энг яхши шоу концерти» – Лола Йўлдошева;
▪️ «Йилнинг энг яхши сўз устаси» – Аваз Охун;
▪️ «Йил қўшиғи» – Озода Нурсаидова;
▪️ «Йил янги овози» – Шоҳрух Эргашев;
▪️ «Эстрадамиз носталгияси» – Дж Пиллигрим;
▪️ «Йилнинг энг яхши аёл хонандаси» – Озода Нурсаидова;
▪️ «Йилнинг энг яхши эркак хонандаси» – Ҳамдам Собиров;
▪️ «Ватанпарварлик тараннуми учун» – Севара Назархон;
▪️ «Ўзбекконсерт» эътирофи» – Имрон;
▪️ «Мавзули ёрқин қўшиқлари учун» – Осман Наврўзов;
▪️ «Ижодига нисбатан креатив ёндашувлари учун» – Шоҳруҳхон;
▪️ «Маданий тадбирлардаги фаоллиги учун» – Жаҳонгир Позилжонов;
▪️ «Ўзбек эстрада санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун» – Райҳон Ғаниева.
Шунингдек, Тожикистон Республикасининг истеъдодли ижодкори Нигина Аманқуловага «Ўзбекистон халқ артисти» мукофоти топширилди.
Маълумот учун, «Ўзбегим-2024» миллий тақдимоти Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконсерт» давлат муассасаси томонидан биринчи маротаба ташкил этилди.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ