Жамият
Ҳукумат қарори билан кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини шакллантириш ва юритиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш органларига бириктириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди.
Ҳужжатга кўра, энди талабгор ёки бошқариш органи сўровнома бериш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат этади.
Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 50 фоизи (187 минг 500 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Агар сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, шунингдек, белгиланган йиғим тўланмаса, сўровнома қабул қилинмайди.
Электрон реестрга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
▪️ талабгорнинг кўп квартирали уйни бошқариш учун мавжуд ишчи-хизматчилари ҳамда моддий-техник базаси тўғрисидаги маълумотлар паспортининг тасдиқланган нусхаси;
▪️ тасдиқланган штатлар жадвали;
▪️ тегишли малака сертификат.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ