Қозоғистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Сақлаш
12:48 / 25.12.2024 6 0

 

Бокудан Грознийга учган самолёт туман сабабли йўналишни ўзгартиришга мажбур бўлган.

 

Қозоғистон ғарбидаги Оқтов шаҳри яқинида борт рақами AHY8243 бўлган Embraer 190 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда бир қатор Озарбойжон ва Қозоғистон нашрлари хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи самолёти Azerbaijan Airlines компаниясига тегишли бўлган. Унинг бортида 67 нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган.

 

Учоқ аввалига Каспий денгизи устида қутқарув сигналини (дистресс сигнал) юборган ва фавқулодда қўниш учун Қозоғистонга йўл олган. «Спутник Озарбайжон» нашри Azerbaijan Airlines’га таяниб хабар беришича, ҳалокатга самолёт ва қушлар галаси ўртасидаги тўқнашув сабаб бўлган.

 

Самолёт Оқтов аэропортининг учиш-қўниш йўлаги яқинидаги далага қулаган. Флигҳтрадар маълумотларига кўра, ҳалокатдан олдин самолёт аэропорт устида айланган.

 

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Оқтов яқинида авиаҳалокат содир бўлганлиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Вазирлик авиаҳалокатдан омон қолганлар борлигини маълум қилган. Турли манбалар камида олти киши тирик қолганини айтмоқда.

 

Грозний аэропорти матбуот хизмати Озарбойжон самолёти Грознийдаги туман туфайли Махачқалъага, сўнгра Оқтовга йўналтирилганини хабар қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//