Жамият
Жорий йил охирига қадар Республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Маълум қилинишича, бугун республика ҳудудининг катта қисмида совуқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида қор ёғади. Ҳарорат фони меъёрдан 5-7° га паст бўлади ва - 2° совуқ, 3° илиқдан юқори бўлмайди.
Қайд этилишича, йил охирига қадар ёғингарчилик кутилмайди. 28-29 декабр кунлари кечалари ҳарорат 3-8° совуқгача кучаяди, 30-31 декабрда - 2° совуқ, 3° илиқгача кўтарилади. Эртага кундуз куни ҳарорат 2-7° илиқ бўлади, 31 декабрга кундуз куни 8-13° илиқгача кўтарилади.
Маълумотга кўра, шу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ