Жамият
Ижтимоий тармоқларда Республика олий таълим кенгашининг ҳозирча ҳеч қаерда расман эълон қилинмаган баённомаси тарқалди.
29 ноябрда тасдиқланган ҳужжатга кўра, нодавлат ОТМларга 4 фоизлик «ўлпон» жорий қилиш таклиф қилинган ва буни кенгаш қўллаб қувватлаган. Бу эса ҳозирда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Баённомада кўриб чиқилган ва қарор қабул қилинган 7-масалада қуйидагича ёзилади:
Бизнес адвокат Бектош Ҳатамов бунга муносабат билдирар экан, олий таълим, фан ва инновациялар вазири ҳеч қанақа 4 фоиз солиқ солиш ваколатига эга эмаслигини таъкидлайди.
«Нодавлат олий таълим муассасалари оддий тижорат субъекти ҳисобланади, уларга солиқ солиш учун солиқ қонунчилигига ўзгартириш киритилиши керак, солиқ қонунчилигига ўзгартириш киритиш учун Олий Мажлисда депутатлар ҳеч бўлмаса, «кнопка»ни босиши керак, кейин Сенатда ҳам тасдиқланиши керак», деб ёзади у ўз блогида.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев эса Республика олий таълим кенгашининг ўзи нодавлат нотижорат ташкилот эканини эслатиб ўтар экан, унинг кимгадир мажбурият юклайдиган ваколати йўқлигини айтади.
«Гарчи баённома матнида мажбурийлик ҳақида гап кетмаган бўлсада, аммо бундай мазмунда қарор чиқарилишининг ўзи ғалати. Бундай қарорлар камида Бизнес Омбудсман ҳамда Адлия вазирлигидан экспертизадан ўтиши керак», деб ёзади у муносабати сўнгида.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ