Ўзбекистондаги давлат ташкилотларининг ОАВга очиқлик бўйича рейтинги эълон қилинди

Сақлаш
09:43 / 25.12.2024 9 0

2024 йилда республиканинг қайси ижро этувчи ҳокимият органлари ОАВ билан яхши ҳамкорлик олиб боргани маълум бўлди.

 

23 декабрь куни эълон қилинган «Очиқлик индекси» доирасида Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органларининг миллий ва халқаро электрон ОАВлардаги чиқишлари мониторинг қилинган ва якуний рейтинги тузилган.

 

Унга кўра, Адлия вазирлиги 4,09 кўрсаткич билан биринчи, Рақамли технологиялар вазирлиги 3,92 кўрсаткич билан иккинчи ва Ташқи ишлар вазирлиги 3,89 кўрсаткич билан учинчи ўринни эгаллаган.

 

Транспорт (1,62), Тоғ-кон саноати ва геология (1,47) ҳамда Сув хўжалиги (1,34) вазирликлари эса энг ёмон кўрсаткичларни қайд этган.

 

 

Маълумот учун, «Очиқлик индекси» 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан юритиб келинади.

 

Рейтинг кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан эълон қилинган эмас, балки улар тўғрисида чоп этилган мақолалар ва кўришлар сони, шунингдек, танқидий муносабатлар асосида шакллантиришни назарда тутади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//