Жамият
Кеча, 25 декабрь куни Президент ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, кейинги йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади. Бунинг ҳисобидан эса янги шифохоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш, мавжуд қувватларни кенгайтириш, тиббий кўрик қамровини кенгайтириш режалаштирилган.
Йиғилишда бирламчи бўғинда тиббиёт сифатини ошириш масаласи ўртага ташланди. Бунинг учун вазирлик вертикалини ҳудудларда тўғри ишлатиш, айниқса, чекка ва оғир туманларга эътиборни кучайтириш вазифаси қўйилди.
Ҳозирда ўрганишлар натижасида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизматларини тизимли ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Мутасаддиларга ҳам бу масалани чуқур таҳлил қилиб, бирламчи бўғин трансформацияси бўйича қарор лойиҳаси тайёрлаш топширилди.
Шунингдек, ушбу йўналиш ходимларининг малака ошириш дастури такомиллаштирилади. Назарий билим ва кўникмаларни эгаллашдан компетенцияларни ривожлантиришга босқичма-босқич ўтилади.
Шу билан бирга, 2025 йилда тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади. Оилавий шифокорларнинг меҳнат самарадорлиги асосида устама тўлаш тартиби жорий этилади.
Кейинги йилдан давлат тиббий суғуртаси амалиётлари ҳам жорий қилинади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида ушбу амалиёт йўлга қўйилади.
Йиғилишда кадрлар масаласига ҳам эътибор қаратилиб, тиббий ўқув юртларида таълим сифатини ошириш, уни амалиёт билан ҳамоҳанглигини мустаҳкамлаш, битирувчиларнинг бирламчи бўғинда тажриба орттиришини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ