Танқиддан сўнг 2 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қамалди

Сақлаш
17:18 / 24.12.2024 17 0

ЙТҲ оқибатида 5 нафар болани уриб, 2 нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи олдинроқ суд залида озод қилинган эди. Суднинг қарорида эса судланувчи «олий маълумотли, ишли йигит» деб кўрсатилган. Ажабланарлиси, орадан бир ҳафта ўтиб ЙТҲда бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган, «маълумоти ўрта-махсус ҳамда ишсиз» ҳайдовчига айнан мана шу суд раиси (Улуғбек Ибрагимов) 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган.

 

Шундан сўнг иккинчи ҳолат бўйича судланувчи Р.Мирзаҳотамовга нисбатан ҳукмга Тошкент вилоят прокурори томонидан кассация протести киритилган.

 

Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг Кун.uz'га хабар беришича, Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг Р.Мирзаҳотамовга нисбатан 2024 йил 11 ноябрдаги ҳукми бекор қилинган ва янги айблов ҳукми эълон қилинган.

 

Ҳукмга кўра, Мирзаҳотамов Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 йил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда унга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

 

Хабарга кўра, маҳкум жазони манзил колонияларида ўтайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//