Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан биринчи маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилгани ҳақида хабар берилган эди. Бугун АОКАда Кадастр агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида ушбу Миллий атлас нашр қилингани айтилди.
2 та жилддан иборат Атлас 416 та харитани ўзида жамлаган фундаментал илмий-картографик асар бўлиб, унда мамлакатимизнинг маъмурий чегарасига кирувчи барча ҳудудларнинг табиий-географик ўрни ва умумий хусусиятлари, табиий шароити ва табиий ресурслари, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, аҳолиси, ижтимоий ва иқтисодиёт соҳалари ҳамда тарихига оид маълумотлар мужассамлашган.
Улар асарда диаграммалар, шартли белгилар, иллюстрация, картографик ва матнли кўринишда тавсифланади. Ҳар иккала жилддан географик объектлар номлари кўрсаткичлари ва терминлар луғати ҳам жой олган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77471
Жамият
56572
Жамият
55757
Жамият
50829
Жамият
//
Изоҳ йўқ