Жаҳон
Samsung компанияси томонидан ўтган йили ишлаб чиқарилган ва яхшигина шов-шувларга сабаб бўлган Galaxy Buds FE симсиз қулоқчинлари туркиялик қизнинг қулоғида портлаб кетди.
Аданада яшовчи фуқаро ўзининг ижтимоий тармоқлардаги «Боязид» номи билан қолдирган постида ёзилишича, у қулоқчинни сотиб олгач уни қувватлашга ҳам қўймаган ва 36 фоиз заряди борлигини кўриб, ундан ишлатиб кўрмоқчи бўлган.
Хабарда ёзилишича, йигит қулоқчинни 24 ёшли қиз дўстининг қулоғига қўйишга уринаётганда, эшитиш воситаси тўсатдан портлаб кетган ва бунинг натижасида шеригининг чап қулоғи доимий эшитиш қобилиятини йўқотган.
Воқеа содир бўлганидан кейин қиз касалхонага ётқизилган. Унинг эшитиш қобилиятининг йўқолгани шифокордан олинган таҳлил хулосаси билан тасдиқланган.
Шундан сўнг, Боязид Samsungʼнинг Туркиядаги бўлими билан боғланган ва воқеани борича гапириб берган. Қурилмани олиб кетгани келган компания ходимлари йигитдан узр сўраган. Бироқ Боязиднинг айтишича, ходимлар ҳисоботда қулоқчиннинг «портлаб кетган»и ўрнига шунчаки «деформацияга учраган» дея ёзиб қўйган. Буни кўрган йигит ўз норозилигини билдирган.
Компания истеъмолчининг зарарини қоплаш учун яна яна Galaxy Buds FE'ни таклиф қилган. Боязид эса бу таклифни рад этган. Компания эса бундан ортиқ ёрдам беролмаслигини маълум қилган.
Боязид ижтимоий тармоққа жойлаган ушбу хабари орқали омма эътиборини тортиб, одамлардан унга ёрдам беришини илтимос қилган.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ