Жамият
Ҳужжатда келтирилишича, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман(шаҳар)лар ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасини киритади.
Бундан ташқари, туман(шаҳар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари амалдаги штат бирликлари ҳисобига ҳокимга тўғридан тўғри ҳисобот берадиган ва лойиҳани бошлаб, якунига етказадиган малакали ходимлардан иборат лойиҳа офислари ташкил этилади.
Бунда лойиҳа офислари томонидан амалиётга жорий этилган лойиҳалар натижадорлигидан келиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан лойиҳа офисларига жалб қилинган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баробаригача миқдорда бир марталик рағбатлантириш чораларни кўришга рухсат берилади.
Олдинроқ янги йилдан ҳокимликларга бир қатор ваколатлар берилиши ҳақида маълум қилинган эди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ