
Иқтисод
Покистондан келтирилган мандарин партиясида карантиности зараркунанда борлиги маълум бўлди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг хабар беришича, Марказий фитосанитария лабораториясида ушбу цитрус мева устидан экспертиза ўтказилган. Таҳлил натижасида унда «Қизил померанес» қалқондори мавжудлиги аниқланган.
Маълумот учун, мазкур турдаги ҳашарот лимон, хурмо, анжир, олма, олхўри, зайтун, узум каби ўсимликларнинг шираси билан озиқланиб, уларнинг ҳосилдорлигига таъсир кўрсатади. Асосан Покистон, Афғонистон, Жазоир, Ангола, Гвинея, Миср, Танзания, Жанубий Африка ҳудудида тарқалган.
Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Карантин агентлиги Покистон карантин хизмати билан боғланган. Мулоқотда Покистон томони декабрь ойида Ўзбекистонга мандарин экспорти учун фитосанитария сертификати расмийлаштириб берилмаганини маълум қилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Покистон миллий карантин хизматлари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви йўлга қўйилган. Қалбаки сертификатлар мазкур электрон тизим орқали ҳам текширилган ва фитосанитария сертификатлари қалбаки бўлгани ойдинлашган.
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, энди Покистондан олиб кирилиши режалаштирилган барча карантин остидаги маҳсулотлар Карантин агентлигининг «E-Fitouz» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилиб, Покистон давлатининг электрон базасида ушбу фитосанитария сертификати мавжудлиги тасдиқланганидан сўнг маҳсулотлар Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилишига рухсат берилиши белгиланди.
Маълум бўлишича, ҳозирда Покистондан мандарин экспорти учун импорт карантин рухсатномаси (IKR) расмийлаштирилиши вақтинчалик тўхтатилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ