Жамият
Келаётган 2025 йилдан қонунчиликда бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Қуйида уларнинг энг муҳимлари билан танишишингиз мумкин.
Ҳокимлик ваколатлари кенгаяди
2025 йил 1 январдан белгиланган вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларини масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, тегишли масъулларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўрилади. Жумладан, ҳужжатга мувофиқ, туман (шаҳар) ҳокимлари:
▪️ туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими;
▪️ туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими;
▪️ туман (шаҳар) инвестициялар, саноат ва савдо бўлими;
▪️ туман қишлоқ хўжалиги бўлими;
▪️ туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими;
▪️ туман (шаҳар) маданият бўлими;
▪️ туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими;
▪️ Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими раҳбарларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш ваколатига эга бўлади.
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача белгиланган рўйхат бўйича туман (шаҳар)ларда ҳуқуқий эксперимент тариқасида туман (шаҳар) ҳокимлиги фаолияти «Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш» янгича ёндашуви асосида ташкил этилади.
Халқ депутатлари кенгашларига бир қатор ваколатлар берилади
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ЯТТларга қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш ваколатлари берилади.
Халқ депутатлари туман (шаҳар)лар кенгашларига эса сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,7 баробардан 1,5 баробаргача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициент қўллаш, норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий белгиланган ставкаларига 1,3 баробаргача оширувчи коэффициент белгилаш ваколатларини бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига молиявий имкониятлар берилади
Айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, давлат активларини ижарага беришдан тушумларни тўлиқ ҳажмда ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоиз қисмини туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган акциялар (улушлар)ни сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи ҳам Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади.
Якуний давлат аттестацияси иш берувчи корхона ва ташкилотларда ташкил этилади
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ҳам ташкил этиш амалиёти жорий қилинади.
Шунингдек, касбий таълим ташкилотлари педагог кадрларининг малакасини ошириш ўқув режаларига «Германия тажрибаси» асосида битирувчиларни баҳолаш бўйича ўқув курси киритилади.
Спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади
2025/2026-ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади.
Бунда маҳорат мактаблари спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олишда ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтиради ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштиради.
Спорт клублари ташкил этилади
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб жамоавий спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиб борилади.
Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналарда ҳам камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил қилинади.
Бир қатор театрларга молиявий мустақиллик берилади
2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Ўзбекистон давлат ёшлар театри ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига молиявий, ижодий ва ташкилий масалаларни мустақил ҳал қилиш ваколати берилади.
Бунда Ўзбекистон давлат ёшлар театри фаолияти кейинг йил охиригача замонавий намунали театр сифатида ташкил этилади.
«Энг яхши пьесалар» танлови ўтказилади
2025 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда тарихий ва замонавий мавзулар бўйича «Энг яхши пьесалар» танлови ўтказилиб борилади.
Шунингдек, Ўзбекистон театр жамоаларининг миллий рейтинги ҳам тузилади.
Маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг ойлиги ошади
Президент қарори билан давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақиси:
➖2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;
➖2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.
Ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими ҳам жорий қилинади.
Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
Ёлғиз она ёки отага молиявий ёрдам берилади
2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда (бунда эгизакларнинг ҳар бири учун) моддий ёрдам берилади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар берилади.
Олий таълим муассасаларини тамомлаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади.
Мактабларда янги лавозим жорий этилади
1 июндан таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади.
Улар бошчилигида ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади.
Техникумларнинг раҳбар лавозимларига тайинлаш жараёни очиқ танлов асосида амалга оширилади
Техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинади.
Боғчаларда янги лавозим жорий қилинади
Мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади.
2025 йил 1 мартидан эса тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобил малака ошириш хизматлари ишга туширилади.
Самарасиз деб топилган боғ ва токзорлар учун ер солиғи оширилади
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосилли боғ ва токзорлар деб хулоса берилган санадан бошлаб 12 ой давомида янги боғ ёки токзорлар барпо этилмаган тақдирда ушбу боғ ва токзорлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи 3 бараварга оширилади.
Камбағал оилалар фарзандларига имтиёзлар берилади
Камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади.
2025/2026 ўқув йилидан эса камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан ҳам камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ