21 турдаги совғалар солинган «Президент совғаси» ҳудудларга тарқатилди

Сақлаш
21:12 / 27.12.2021 863 0

Республикамиз бўйлаб ҳудудларга «Президент совғаси» юборилмоқда. Йил сўнгида анъанага кўра, Республика бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун «Президент арчаси» тадбирлари ўтказилади.

 

12 ёшгача бўлган болалар учун тайёрланган «Президент совғаси» таркибига ширинликлар, ўқув қуроллари ва Болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совғалар киритилган. Шунингдек, жорий йилда Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Оилавий болалар уйлари ҳамда SOS болалар маҳаллаларининг 12 ёшдан катта бўлган 980 нафар тарбияланувчилари учун замонавий планшет ҳам совғалар таркибига киритилди.

 

«Президент совғаси» Республикамизнинг 10 та ҳудудларига Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятларига эса давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг кузатуви остида автотранспорт орқали етказилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табриги ҳамда совғалари ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари ўтказиладиган Президент арчаси тадбирларида болаларга тантанали топширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//