Тошкент метрополитени учун яна 14 та янги поезд сотиб олинади

Сақлаш
19:25 / 27.12.2021 770 0

Тошкент метрополитени учун яна 14 та қўшимча поезд сотиб олинади, дея маълум қилди метрополитен матбуот хизмати.

 

Хабарга кўра, 2020 йилда «Тошкент метрополитени»да кунлик йўловчи ташиш ўрта ҳисобда 250-300 мингни ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб 380-420 минг йўловчини ташкил этмоқда.

 

Қайд этилишича, шу кунга қадар Россиянинг «Метровагонмаш» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган замонавий 60 та вагондан иборат 15 та ҳаракат таркиби олиб келинган.

 

“Йўловчилар қатнови тиғиз бўлган вақтларда поездлар ҳаракатидаги оралиқ вақт интерваллари «Чилонзор» йўналишида 3 дақиқагача, «Ўзбекистон» йўналишида 4 дақиқагача, «Юнусобод» йўналишида эса 7 дақиқани ташкил этмоқда.

 

Муаммоларни ҳал этиш борасида ҳам бир қанча масалалар кўрилмоқда. Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, 2022 йилда 14 та ҳаракат таркиби ҳарид қилиниши назарда тутилган”, – дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//